Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида дадил қадамлар ташланди.

Зеро, ўтган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Ўзбекистон ҳаётида глобал тараққиётга ҳамоҳанг равишда тарихий бурилиш даври бошланганини тасдиқлади.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ва “Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази” ҳамкорлигида “Шарқ мамлакатларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: имкониятлар ва муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Унда мазкур масалалар хусусида сўз бориб, ютуқлар ва камчиликлар таҳлил этилди.

Анжуманда рақамли иқтисодиёт шаклланишининг илмий, назарий ва услубий асослари, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт шаклланиши омиллари, шарт-шароитлари ва истиқболлари, Шарқ мамлакатларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси ва ундан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари, рақамли иқтисодиёт ривожланишида ахборот технологиялари ва инновацияларнинг ўрни ва роли каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, конференция давомида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт трансформациясининг шарт-шароитлари ва истиқболларини таҳлил қилиш, рақамли иқтисодиётга ўтиш зарурати, шарт-шароитлари ва имкониятларини ўрганиш, афзалликлари тўғрисида ўзаро фикр алмашилди. Шарқ мамлакатларида рақамли иқтисодиётга ўтиш босқичлари хусусида илмий асосланган маърузалар тингланди.

Университет матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур республика илмий-амалий анжуманига 80 дан зиёд илмий мақолалар саралаб олинган ва ўрганилган.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шарқ мамлакатларининг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: имконият ва муаммолар