Шаҳзода Гарри: СИ ижтимоий тармоқдан кўра хавфли
Шаҳзода Гарри мулоқот ва ҳамроҳлик учун мўлжалланган сунъий интеллект чатботлари хавфидан огоҳлантириб, бундай қурилмалар ёшлар учун ижтимоий тармоқдан кўра хавфлироқ эканини таъкидлади. Ушбу баёнот Нью-Йоркдаги Клинтон глобал ташаббуси – "Clinton Global Initiative" доирасида берилган.
Герцогнинг сўзларига кўра, СИ “кўпроқ ишонарли ва таъсирчан”, чунки инсоний муносабатга аралашишни ўрганади ва нафақат фойдаланувчи эътиборини жалб қилиш, балки ҳиссий боғлиқликни шакллантиришга ҳам ҳаракат қилади.
2024 йил Гарри ижтимоий тармоқ ёшларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир этиши ҳақида гапирган эди. Шунингдек, технология ютуқлари муаммони янада мураккаблаштираётгани, тақиқ ва суд келишувлари болаларни ҳимоя қилиш учун етарли эмаслигини таъкидлаган.
С.Раҳимов, ЎзА