Шаҳрисабзда Соҳибқирон хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирлар давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.
[gallery-28675]
Оқсарой майдонида ўтказилган тадбир Амир Темур сиймоси акс этган саҳна кўриниши билан бошланди. Шундан сўнг туманлар ижодий жамоаларининг бадиий чиқишлари сайил руҳида давом этди.
Таъкидланганидек, бундай тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда буюк аждодларимиз меросини кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА