Сингапурда сув спорт турлари бўйича давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро сузиш федерацияси (World Aquastics)нинг навбатдаги конгресси ўтказилди. Унда Ўзбекистон паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Халқаро сузиш федерацияси бюроси аъзолигига сайланди.
Конгрессда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри, МОҚнинг собиқ раҳбари Томас Бах, Халқаро сузиш федерацияси раҳбари Хуссейн Ал-Мусалам иштирок этиб, 2026 йилги мусобақалар мундарижаси белгилаб олинди.

Овоз бериш натижаларига кўра, 2026 йилги жаҳон чемпионати Хитойда ташкил этилиши эълон қилинди. Халқаро сузиш федерацияси бюроси аъзоларининг таклифи ва қўллаб-қувватлаши туфайли келгуси йили жаҳон кубогининг босқич мусобақаларига Тошкент, Остона ва Боку шаҳарлари мезбонлик қиладиган бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА