20 январь куни “Севимли” телеканали таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кинематография агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Канал Кузатув кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб жамоатчилик асосида Ф.Абдухолиқов сайланди.

Таъсисчиларнинг қарори билан бош директори вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиев ўз вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда шу пайтга қадар ЎзЭОАВМА бош директори лавозимида ишлаб келаётган Ж.Сафоев канал бош директори вазифасига тайинланди.

Йиғилишда Ф.Абдухолиқов канал эфирига узатилган “Сабрия” сериалини бадиий савиясини танқид қилди.

–Биз телеканал мухлислари ва жамоатчиликдан узр сўраймиз ва келгусида янги тайинланган бош директор, нафақат сериаллар, қолаверса, барча медиа маҳсулотларнинг ғоявий-бадиий жиҳатларига масъул эканлигини уқтирган ҳолда, барча чора- тадбирларни ишлаб чиқиши зарур, – деди Кузатув кенгаши раҳбари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Севимли” телеканалида “Сабрия” сериали бўйича жиддий чоралар кўрилди