2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят кодексининг 165, 208, 2301 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди