Сергелида янги йўл ўтказгич қурилади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди.Қипчоқ кўчаси темир йўл билан кесишган жойда узунлиги 1011, эни 28 метр бўлган кўприк қурилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан Қипчоқ кўчаси кенгайтирилмоқда. Натижада ушбу кўча Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент халқа йўлини боғлаб, транспортлар ҳаракати учун янги қулайликлар яратади.
Давлатимиз раҳбарига шу ерда ободонлаштириш ишларига ихтисослашган янги машиналар намойиш этилди.