Янгиланган Конституцияда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид меъёрлар доираси кенгайтирилди. Буларни билиш, қомусдаги халқпарвар моддаларни аҳолига тушунтиришда суд-ҳуқуқ тизими ходимлари муҳим ўрин тутиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди ташаббуси билан туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида аҳоли билан ташкил этилган учрашувда шу масалага эътибор қаратилди. 

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди раиси З. Бобонов ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши ва бошқа ҳуқуқларидан маҳрум қилиниши мумкин эмаслигини қайд этди. 

Ҳар бир инсон шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. 

Таъкидландики, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Учрашувда Конституциянинг иккинчи бўлимида назарда тутилган шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқларга оид нормалар ҳақида тушунтириш берилди.

Йиғилишда коррупция, одам савдосига оид жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва уларнинг олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар ҳақида фикр юритилди. 

Тадбир давомида жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Туман ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими пробация рўйхатида турган ва жазо ўтаётган, бу жараёнда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди, 2 нафар шахснинг жазоси ўзгартирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергелида тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди