Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бугун ўз ишини давом эттирмоқда. Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Мажлис жараёнлари Сенатнинг YouTube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали онлайн ёритиб борилмоқда.          

Мажлиснинг биринчи иш кунида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги янги қонун маъқулланди. 

Солиқ кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар кўриб чиқилди. Қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётгани муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун муҳокама қилинди. 

“Солиқ ва бюджет қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун эса рад этилди. 

Ялпи мажлис иккинчи иш кунида “Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилади. 

Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш тўғрисида миллий маъруза,  Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мамлакат ҳудудларида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти, Сенат томонидан халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар, Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига парламент сўрови юборишга оид масалалар муҳокама қилинади. 

Мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг! 

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда