Бугун, 2024 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Шу билан бирга, Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилмоқда.

Мажлис кун тартибига 18 та масала киритилган. Улар орасида “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”, “Ер қаъри тўғрисида”, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар бор.

Шунингдек, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза сенаторлар эътиборига ҳавола этилади.
Мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида сайтимизда ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади