Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси олдидан бугун қўмиталар мажлислари бўлиб ўтди.

Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлисида қўмита аъзолари томонидан юборилган сенатор сўровлари ва уларнинг натижалари бўйича ҳисобот эшитилди.

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан парламент сўровини шакллантириш масаласи муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, аёлларнинг тенглик асосида бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш масаласи бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Сўзга чиққанлар овчиликка доир муносабатлар ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинишини, бироқ бу тарқоқлик ноқулайлик туғдиришига эътибор қаратди.

Давлат органлари, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун даражасида белгиланмаганлиги ов қилиш ва балиқ овлаш соҳасида кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келмоқда. Шу билан бирга, соҳага доир давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қонун ҳужжатларида аниқ қайд этилмаганлиги овланадиган ҳайвонот олами ресурсларининг ҳолатини аниқлашга, улар популяциясининг давлат мониторинги тизимининг ривожланишига, овланадиган ҳайвон турларининг сони ва овланиш ҳажмлари, уларнинг репродуктив ҳолатини ўрганишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу жиҳатдан қонун соҳага оид муносабатлар тартибга солинишини, жумладан юқоридаги каби муаммоларнинг самарали ҳал этилишини таъминлаши кутилмоқда.

“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. Янги қонун соҳанинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланишига ва унинг ривожига тўсқинлик қилаётган муаммоларнинг ҳал этилишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Мажлисларда кўриб чиқилган масалалар юзасидан қўмиталар ва комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатда ов қилиш ҳамда геодезия ва картография соҳаларига оид қонунлар маъқулланиши кутилмоқда