Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминловчи суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини қарор топтириш, одил судловга эришиш борасида ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Шу билан бирга, Сенатнинг Конституциявий суд судьялари, Олий суд раиси, ўринбосарлари ва судьялари, Судьялар олий кенгаши раиси, ўринбосари, унинг аъзоларини сайлаш каби конституциявий ваколатлари фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмоқда. 

Парламент юқори палатаси қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва унга баҳо бериш, номзодлар ҳақида хулоса билдириш амалиётини йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ йиғилишида шу ҳақда гап борди.

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Мажлисда мазкур лойиҳа бўйича вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан берилган таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Лойиҳада Конституциявий суд ва Олий суд судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва унга баҳо бериш, улар ҳақида хулоса билдириш амалиётини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Сенаторлар, Конституциявий суд, Олий суд судьялари ва Судьялар олий кенгаши аъзолари, шунингдек, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этган муҳокама натижасида билдирилган таклиф ва тавсиялар лойиҳани янада такомиллаштириш учун муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: судьялар номзоди тасдиқланишидан олдин уларнинг фаолиятини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин