Ижро ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш, улар бўйича пул маблағларини автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва ундирувчига давлат ижрочисининг аралашувисиз ўтказиш имкони мавжуд эмас.

Фуқаролардан қарздорлик учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад миқдори белгиланмаган. Давлат ижрочиларида ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга белгиланган маъмурий жазолар содир этилган қилмишга мутаносиб эмас.  

Бу каби мулоҳазалар Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида айтиб ўтилди. 

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуродов дунёнинг илғор демократик давлатларида суд ҳужжатларини ижро этиш соҳасида шаклланган тажриба ва амалиёт таҳлили соҳада узоқ муддатли тизимли ислоҳотлар амалга ошириш эҳтиёжи мавжудлигини кўрсатганини қайд этди. Мажбурий ижро бюросининг тузилма ва вазифалари мажбурий ижро тизими ривожланишининг замонавий талаблари ва жаҳон тенденцияларига тўлиқ жавоб бермайди.

Суд ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай бўйин товлашнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг минимал турмуш даражасини таъминлаш учун зарур бўлган пул маблағлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш ва янада такомиллаштириш зарур.

Муҳокама жараёнида шу каби масалаларни тартибга солишга қаратилган мазкур қонун сенаторлар томонидан ижобий баҳоланди. Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш назарда тутилмоқда.

Давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликка киритилмоқда.

Қонун билан Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш билан боғлиқ қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги айрим турдаги суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун назарда тутилган жарималар миқдорлари оширилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон омилини камайтириш, мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: мажбурий ижро этиш тизими такомиллаштирилиб, соҳада инсон омили камайтирилади