Жамият ва давлат ҳаётини кенг ислоҳ қилиш, амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир.

Айниқса, замонавий ахборот-технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда ижро тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида турли бюрократия ва сансалорликларга чек қўйишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб келинди.

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 431- ҳамда 432-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун юқоридаги ишларнинг давомидир. 

Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта ва (ёки) видеоконференцалоқа харажатлари, коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорлик, кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловлар бўйича қарздорликни, шунингдек базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун қарздорликларни соддалаштирилган тартибда ундириш кўламини янада кенгайтириш, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимларининг (давлат ижрочиларининг) иш юкламаси камайишига хизмат қилади. 

Н.Абдураимова,

А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув самарадорлиги ва тезкорлиги оширилади