Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарёда округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатдаги йиғилиши ва улар иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб округ сайлов комиссиясининг иш режаси кўриб чиқилди. 26 банддан иборат иш режа комиссия аъзоларининг ҳар бири учун дастуриламал бўлиши таъкидланиб, бир овоздан маъқулланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-округ сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан округ сайлов комиссиясининг матбуот маркази ташкил этилди.

Сайлов жараёнининг барча иштирокчиларига, кенг жамоатчиликка, маҳаллий, марказий ва хорижий ОАВ вакилларига тезкор ахборот етказилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган мазкур матбуот маркази 6 кишидан таркиб топган. Улар “qashqadaryosaylov.uz” веб-сайти ва округ сайлов комиссиясига қарашли бошқа ахборот ресурсларини ўзбек, рус ҳамда инглиз тилида юритилишини таъминлайди. 

Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси директори Жаҳонгир Тўйчиев матбуот маркази раҳбари, инглиз тилида чоп этиладиган “Inside Kashkadarya” журнали бош муҳаррири Асрор Аллаёров матбуот маркази раҳбари ўринбосари этиб тасдиқланди.

Шундан сўнг округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Унга соҳа мутахассислари таклиф этилиб, комиссия аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 22-моддасида белгилаб берилган ваколатлари, ҳуқуқ ва бурчлари яна бир бор батафсил, мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараённи кўтаринки руҳда ва юқори ташкилий даражада ўтказишдан иборат.

Таъкидлаш керакки, округ сайлов комиссияси тегишли ҳудудда Сайлов Кодексининг ижроси устидан назоратни амалга оширади; сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади; участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради; участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади; номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайлов қонунчилигига оид билимлар янада мустаҳкамланди