
Бу йилги сайлов Сайхунобод туманининг Гулистон маҳалласида истиқомат қилаётган Заҳрохон ва Алишержон Бегматовлар ҳаётида ўчмас бўлиб қолди.
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлиги учун ўтказилаётган сайлов никоҳ тўйимиз кунига тўғри келди,–дейди Алишержон Бегматов. –Нафақат мен ва келинингиз, яқинларимнинг хурсандчилигини айтмайсизми. Ҳамма қатори биз ҳам сайлов жараёнида иштирок этиб, ўзимизга маъқул келган, халқимизнинг фаровонлиги йўлида бир зум бўлса-да, изланиш ва интилишдан тўхтамайдиган номзодга овоз бердик.

Хуллас, икки ёш никоҳ тўйи қўшалоқ тадбирга айланиб кетди. Бу эса келин-куёв, улар қатори яқинлари қалбида бир умрга муҳрланиб қолади.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири