АВВАЛ САЙЛОВ, КЕЙИН ТЎЙ: сайлов участкасига ёш келин-куёв кириб келди
Ватанимизнинг, оиламиз келажаги учун овоз берамиз,
Сайҳунобод тумани аҳолиси ҳам сайловларда фаол иштирок этмоқда. Тумандаги 163-сайлов участкасига келган сайловчилар ажойиб воқеанинг гувоҳи бўлдилар.
Сайлов участкасига ёш келин-куёв дўстлари билан ташриф буюрди.
— Ватанимизнинг, оиламиз келажаги учун овоз берамиз, туманимизнинг гуллаб-яшнашини, фарзандларимиз тинч ва фаровон юртда туғилиб, вояга етишларини хоҳлаймиз, — дейишди ёш жуфтлик.
Манба: "Ойдин йўл" газетаси