Савдо ярмаркалари иш бошлади
Наврўз умумхалқ байрами арафасида Андижон шаҳрида савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Наврўз умумхалқ байрами арафасида Андижон шаҳрида савдо ярмаркалари ташкил этилди.Шаҳар маҳаллаларида иш бошлаган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларидан “Андижонгўштсутсавдо”, “Андижонбалиқ”, “Элга хизмат” масъулияти чекланган жамиятлари, вилоятдаги агрофирмалар, паррандачилик корхоналари ва савдо ташкилотларининг, шунингдек, фермер хўжаликлари ҳамда деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, озиқ-овқат ва полиз маҳсулотлари ўрин олган.
Савдога қўйилган маҳсулотлар нархи бозордагига нисбатан арзон. Намунали хизмат кўрсатилиши, савдоларнинг банк пластик карталари орқали йўлга қўйилгани кўпчиликка манзур бўлмоқда.

– Ярмаркадаги маҳсулотларнинг сифатли ва арзонлигидан хурсандмиз, – дейди Андижон шаҳридаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Муҳаррамхон Худойбердиева. – Айниқса, гўшт, тухумнинг нархи бозорга нисбатан анча арзонлиги, пластик карта орқали ҳам сотилаётгани бизга яхши қулайлик яратмоқда.
Халқимиз учун меҳр-оқибат, эзгулик тимсолига айланган Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган мазкур савдо ярмаркалари юртимизда инсон омилига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси, қолаверса, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга, халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.
Бу каби савдо ярмаркалари вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари марказларида ҳам ташкил этилди.