Сув: нарх, сифат, ҳуқуқлар ва келажак тақозоси (+видео)
Сув нархи ҳудуддан ҳудудга кескин фарқ қилади. Сифат, истеъмолчи ҳуқуқлари ва таъминот масалалари нега бунчалик муҳокамада?
Сув — кундалик ҳаётимизнинг энг зарур неъматларидан бири. Аммо сўнгги пайтларда сув тарифлари, ҳудудлар ўртасидаги нархлар фарқи ва аҳолининг сув учун тўлаётган пули эвазига қандай хизмат олаётгани кўпроқ муҳокама қилинмоқда.
Бир ҳудудда бир куб метр сув 1 400 сўм атрофида бўлса, бошқа ҳудудда бу нарх 6 800 сўмгача етмоқда. Хўш, бу тафовут нимага боғлиқ?
Тариф ошса, сув таъминотининг сифати ҳам яхшиланадими?
Сув узилиб қолса, босим паст бўлса ёки истеъмолчи бир неча кун хизматдан фойдалана олмаса, унинг ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Яна бир муҳим масала — сувни қандай сарфлашимиз…
Ичимлик сувини суғориш, автомобиль ювиш каби мақсадларда ишлатиш давом этаверадими ёки келажакда сувдан фойдаланишни ҳам табақалаштиришга тўғри келадими?
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА