Савдо, саноат ва IT: хорижий корхоналар қайси соҳаларда кўпроқ фаолият олиб бормоқда?
Бугунги кунда Ўзбекистонда кўплаб хорижий компаниялар ва корхоналар фаолият юритмоқда. Хўш, улар қайси соҳа ва йўналишларда иш олиб бормоқда?
2026 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 23 минг 501 та корхона фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналар иқтисодиётнинг турли тармоқларида, жумладан, асосий ва муҳим соҳаларда ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Хусусан, савдо соҳасида 8 минг 473 та, саноатда 4 минг 493 та, ахборот ва алоқа соҳасида 1 минг 991 та, қурилишда 1 минг 955 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 1 минг 21 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, ташиш ва сақлаш соҳасида 742 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 603 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 277 та корхона иш олиб бормоқда. Қолган 3 минг 946 та корхона эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига тўғри келади.
Статистик маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки, бу рақамлар замирида мамлакатимизда инвестициялар ва хорижий сармояларнинг эркин фаолият юритиши учун яратилаётган имкониятлар мужассам. Сўнгги йилларда эса бундай имкониятлар янада кенгайиб бормоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА