Шу кунларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи шубҳасиз, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, уларга янада изчил тус берди.

Давлат раҳбарлари саммитининг самарали якунлари  Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари тарихига муҳрланиши шубҳасиз. Олий даражадаги  музокаралар кун тартиби кенг кўлам касб этиб,  ҳар томонлама ўзаро манфаатли  ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид  кенг доирадаги масалаларни қамраб олгани ҳам буни тасдиқлайди.  

Ташриф давомида давлатлараро муносабатларнинг асосий йўналишлари бўйича салмоқли ҳужжатлар пакети имзоланди.  Шу билан бирга,  раҳбарлар  анъанавий тарзда ўз эътиборларини  Ўзбекистон ва Қозоғистон  ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланган савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратди.  

Қиймати 7 миллиард доллардан ошадиган янги битим ва шартномалар имзолангани  ҳам музокараларнинг юқори самарадорлигидан далолат беради. Икки давлат раҳбарлари энергетика, транспорт ва  логистика, металлургия, тўқимачилик, аграр ва  қурилиш соҳалари бўйича ҳамда ҳудудлар ўртасида йирик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга  оширишга старт берди. Бундан ташқари, келгуси йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш  мақсадида жорий йил августига қадар ўзаро бозорларни шакллантириш ва мавжуд чекловларни бартараф этишга қаратилган Комплекс дастур ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.    

Шу нуқтаи назардан,   Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта энг йирик ҳамкорларидан бири эканини таъкидлаш жоиз. Сўнгги 7 йил ичида мамлакатларимиз  ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баравардан ортиб, 2023 йил  якунида 4,5 миллиард долларни ташкил этди. Бундай ижобий динамикани ҳисобга олган ҳолда товар айирбошлаш даражасини 10 миллиард долларга етказиш мумкин.  

Айни дамда, ҳар икки мамлакат ҳам  иқтисодий ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклларини  яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни  олиб бормоқда.  

2023 йилнинг март ойида   Қозоғистон  ва Ўзбекистон  ўртасида «УзКазТрейд» МЧЖ  ташқи савдо компанияси ташкил этилди. Ушбу экспорт-импорт корхонаси муассислари «QazTrade» савдо сиёсатини ривожлантириш  маркази» АЖ ва «ЎзТрейд» АЖлар  бўлди.  

Ўзбекистон ва Қозоғистон  ўртасидаги ишлаб чиқариш  ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида музокаралар чоғида икки мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардош устунликларидан фойдаланиш ва бир-бирини тўлдиришга асосланган янги саноат кооперацияси стратегиясини қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.  

Бу ишлаб чиқариш соҳаси учун  рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, қиммат импортни маҳаллий маҳсулотларга алмаштириш учун шарт-шароит яратади, қўшма маҳсулотларни учинчи давлатлар бозорига олиб чиқиш бўйича умумий саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширади ва умуман, мамлакатларимиз иқтисодиётларининг  ўзини-ўзи таъминлашини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади.  

Халқаро саноат кооперацияси марказини  ишга туширишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилгани  бу борадаги муҳим амалий қадамлардан бўлди. Марказ нафақат янги ишлаб чиқаришларни  рағбатлантиради, балки юк ташиш  самарадорлигини оширади,  юкларни етказиб беришни  жадаллаштириб, логистика  ҳаражатларини камайтиради.  

Мамлакатларимиз иқтисодиёти бир-бирини тўлдираётгани иқтисодий ҳамкорликнинг янги шаклларига эътибор қаратган ҳолда сармоявий ҳамкорлик кўлами ошиб бораётгани ва ўзаро манфаатли шерикликнинг истиқболли “ўсиш нуқталари”ни топишда ҳам  яққол намоён бўлмоқда.  

Хусусан, сўнгги йилларда қозоғистонлик сармоядорларнинг Ўзбекистонга  бўлган қизиқиши сезиларли даражада ортди. 2017 йилдан бошлаб  Қозоғистондан  мамлакатимизга  киритилган инвестициялар ҳажми  23 баробар, яъни 10 миллион доллардан 2023 йилда 230 миллион долларгача ошди. Айни дамда Ўзбекистондаги Қозоғистон корхоналари сони ҳам  ортиб бормоқда. 2016 йилга нисбатан  уларнинг сони  қарийб беш баробарга ошди (1100 дан ортиқ).

Шу жиҳатдан томонларнинг икки давлатнинг  ўзаро манфаатларига жавоб берадиган ва  узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликка интилишга асосланган давлатлараро муносабатларнинг янги динамикасини акс эттирадиган янги истиқболли лойиҳаларни  молиявий қўллаб-қувватлаш  бўйича Қўшма жамғарма ташкил этиш масаласи устида ишлашга тайёрлиги алоҳида эътиборга молик.  

Қайд этиш жоизки,  бугунги кунда икки мамлакат томонидан  умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг 70 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда 14 мингдан зиёд иш ўрни  яратилиши кўзда тутилган.  

Давлатлар раҳбарлари  ҳуҳудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Унда Форумни  ҳудудлар  кенгашига айлантириш ва унга барча вилоятлар ва марказий шаҳарларни жалб этиш муҳим қарорлардан бири бўлди. Янги механизм  икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги  кўп қиррали ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш катализатори бўлиб хизмат қилишга қаратилган.  

Шу билан бирга, томонлар минтақавий аҳамиятга молик стратегик лойиҳалар, жумладан Қамбарота ГЭС-1 қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Бу  кўп қиррали  минтақавий лойиҳа бўлиб,  Марказий Осиёда барқарор  ривожланишни таъминлаш учун  энергетика ва сув ресурсларини биргаликда ўзлаштиришга қаратилган.  

Умуман олганда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга  давлат ташрифи якунлари жуда самарали бўлди. Эришилган  келишувлар ва имзоланган  битимлар  икки томонлама ўзаро ҳамкорликни  сифат жиҳатидан янги босқичга  кўтариш учун  мавжуд салоҳиятдан фойдаланишга бўлган ўзаро интилишдан далолатдир.  

Томонларнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлигини янада  мустаҳкамлаш бўйича белгиланган режалари мамлакатларимиз иқтисодиётининг ўзини-ўзи таъминлаш учун катта туртки бўлиши ва  бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор  ривожланишига таъсир кўрсатиши шубҳасиз.    

Азамат Сулиманов,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашнинг ҳаракатлантирувчи кучидир