Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг 2022 йил декабрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида 7 та савдо шартномаси ва 24 та қўшма инвестициявий битим имзоланган эди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири Aрман Шаққалиев ўртасида бўлиб ўтган навбатдаги музокарада мазкур келишувлар ижросини вақтида таъминлаш юзасидан кўрилаётган чоралар хусусида сўз борди.

Томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёнини, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятини атрофлича кўриб чиқдилар.

Ўзаро савдо ҳажми ўсишининг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. Охирги 6 йилда бу кўрсаткич қарийб 2,5 баробар ўсиб, 4,6 миллиард долларни ташкил этди. Шу нуқтаи назардан, айни кўрсаткични янада ошириш ва кўламини кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди. Хусусан, озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобиль, электр жиҳозлари, қора метал, нефть-газ маҳсулотлари етказиб бериш ҳисобига савдо кўрсаткичини яқин йилларда 10 миллиард долларга етказиш имконияти мавжудлиги таъкидланди. Жорий йил баҳорида ташкил этилган ва ўтган ойларда 1,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишга муваффақ бўлган қўшма ташқи савдо компанияси бунга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Мулоқот давомида сармоявий шериклик ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Энергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга ошириш билан боғлиқ бугунги ҳолат таҳлил этилди. Учрашув якунида эришилган келишувларни ҳаётга жорий қилиш ва ўзаро манфаатли муносабатнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича келгуси ҳамкорлик формати келишиб олинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 2 ярим баробар ошган