Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов жараёнида Боғишамол маҳалласида яшовчи Соҳиб Тўраев жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган.

22 ёшдаги бу шахс шу йил сентябрь ойидан бошлаб, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги “Telegram Video” тармоғи орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тумандаги Феруз маҳалласида яшовчи, ишсиз, 25 ёшдаги Сўфихон Обидов (исм-фамилиялар ўзгартирилди)га тарқатиб келган.  

Шунингдек, Обид Сўфихонов жорий йил сентябрь ойидан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги “Telegram Video” тармоғи орқали диний экстремистик оқим аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тумандаги Боғишамол маҳалласида яшовчи таниши 23 ёшдаги Зоҳид Бакиров ва Акмал Тўхлиевга тарқатиб келгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Соҳиб Тўраевга Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан, Обид Сўфихоновга 159-моддаси 1-қисми билан қўшимча айблов эълон қилиниб, жиноят ишига қўшилган. Айни пайтда жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатиб, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилмоқчи бўлган мазкур шахслар иши бўйича тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сариосиёда хавфли гуруҳ аниқланди