Ўзбекистонда аҳоли ва корхоналарни барқарор электр энергияси билан таъминлаш йўлида сўнгги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўтган уч йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва келгуси режалар бу соҳадаги тизимли ёндашув ва юксак масъулиятдан далолат беради.

Жамият бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимованинг таъкидлашича, бугунги кунда республика бўйлаб 288,6 минг километр узунликдаги 0,4-110 кВ электр тақсимлаш тармоқлари, 110-35 кВ қувватга эга 1 842 та подстанция ва 101,4 мингта трансформатор пунктлари орқали электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.   

Энергия таъминоти сифатини ошириш мақсадида 2022-2024 йилларда 23,26 минг км. электр узатиш тармоқлари ва 7 914 та трансформатор пунктларида янгилаш, реконструкция ҳамда модернизация ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, 87 минг км. электр тармоқлари ва 21 минг трансформатор пунктлари куз-қиш мавсумига тайёрлаб қўйилди.   

Электр таъминотида узлуксизликни таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманларда штаблар ташкил этилиб, 6 450 дан ортиқ ходимни қамраб олган 1 378 та тезкор чиқиш бригадалари шакллантирилди. Уларнинг самарали фаолияти учун 1 317 та махсус автотранспорт воситалари  бириктирилди.   

Саодат Ибрагимованинг сўзларига кўра, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 3,9 мингдан зиёд маҳаллаларда 3,7 миллион хонадон ҳамда йирик саноат корхоналари сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминланди.   

Сўнгги уч йилда Инвестиция дастурлари доирасида “Республика бўйича 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш”, “Рақамли трансформация ва тақсимлаш тармоғининг барқарорлигини ошириш”, “35-110 кВ юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ҳамда подстанциялар қуриш” лойиҳаларига умумий ҳисобда 459 миллион доллар маблағ ўзлаштирилди.   

Истеъмолчилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилди. Ушбу тизим орқали аҳоли онлайн тарзда электр энергияси учун тўлов амалга ошириш, шахсий ҳисоб рақами орқали кунлик истеъмол, қолдиқ ва тўлов маълумотларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлди.  

Йил якунига қадар жамият томонидан 27,2 минг км. тармоқ ҳамда 10,3 минг трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шунингдек, 5 920 км. электр узатиш тармоқлари тортилиб, 1 614 та янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши кўзда тутилган.   

2025 йил учун инвестиция дастурига мувофиқ 300 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиши, шу билан бирга 187,5 миллиард сўмлик иқтисодий самарадорликка эришиш режалаштирилган.   

Саодат Ибрагимова таъкидлаганидек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ истиқболда ҳам аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани янгилаш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш йўлида фаолиятни изчил давом эттиради.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб: электр таъминотида узлуксизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда