Жорий йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтказилиши муносабати билан жойларда мазкур сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ, ҳудудларда партия ташкилотларининг Конференциялари бўлиб ўтмоқда. Конференцияда партиянинг ўтган беш йилликдаги фаолияти сарҳисоби, жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий Кенгашлар сайловида фаол иштироки билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинмоқда. 

Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилган мулоқотда бу мавзуларга кенгроқ қаралди. Хусусан, 5 йил аввал партия аъзолари сони 745 минг нафарни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1 миллион 600 мингдан ошди. Партия тарафдорлари сафи уч баробарга яқин кўпайиши партиянинг халқ ичига чуқур кириб борганидан далолат беради. Хусусан, O‘zLiDeP Конституциявий ислоҳотларнинг бош ташаббускори бўлди, янги таҳрирдаги Бош қомусимизда давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши, монополь фаолият қонун билан тартибга солиниши ва чекланиши, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш каби нормаларнинг акс этгани тадбиркорлик соҳасида соғлом рақобатни юзага келишига, эркин фаолият олиб боришларига туртки бўлмоқда. 

Таъкидланганидек, бугунги кунда партия Тошкент вилоят Кенгаши ўз сафида 123 мингдан ортиқ аъзони бирлаштирган. Таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият, адабиёт ва санъат соҳаси ҳамда жамоат ташкилотлари, қолаверса, турли миллат вакиллари 1 минг 138 та бошланғич партия ташкилоти атрофида жам бўлган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда жойларда сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этиб келмоқда. 

Тадбир давомида партия Тошкент вилоят Кенгашидан O‘zLiDePнинг I Конгрессига делегатлар сайланди. Улар энди тадбиркорлик, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида партиянинг тарихий I Конгрессида иштирок этади. Мазкур сиёсий жараёнда партия Тошкент вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди, кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сарҳисоб: амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифалар белгиланди