Сирдарё вилояти Сардоба туманилик Ортиқой Гайфулина ёлғиз она. У "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилади.

Қарамоғида 2 нафар – каттаси 12 ёш, кичиги 10 ёшли фарзанди бор.

– Турмуш ўртоғим вафот этгач, боқувчисиз қолдим, – дейди Ортиқой Гайфулина. – Елиб-югургуниб топганим рўзғоримга баъзан етар, баъзан етмас эди. Тақдир экан, нолимадим. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган "Темир дафтар" биздек оилалар ҳимоячисига айланди. 

Ушбу дафтар сабаб муаммоларим бироз бўлса-да камайгандик бўлди. Байрам ва ҳайитларда йўқлаб турувчилар, саховат кўрсатувчилар кўпайди. Яқинда кичик фарзандимнинг орзуси ушалди. У Халқ депутатлари туман Кенгаши,  "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Сардоба туман бўлинмаси, унинг ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ёрдами билан "Зомин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олиб, ҳордиқ чиқариб қайтди.

– "Зомин" болалар оромгоҳи тоғлар бағрида экан, – дейди "Равот"лик Шаҳзода Хўрозова. – Мен у ерда кўплаб дўстлар, дугоналар орттирдим. Биз у ерда “Озод юрт болаларимиз”, “Соғ танда, соғлом ақл” шиорлари остида соғломлаштириш тадбирларида қатнашдик.  Шахмат, шашка, арқон тортиш каби спорт мусобақаларида куч синашдик.

Болаларнинг таассуротлари бир олам. Муҳими, уларнинг онаси ва яқинлари оромгоҳ сабаб, ёз, бу йил фарзандлари учун соз ўтганлигини суҳбатлари давомида айтиб ўтишди.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сардобалик оилаларнинг фарзандлари "Зомин" оромгоҳида дам олди