Тошкент шаҳрида мамлакатимиз иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқариш қувватларини самарали ишлатиш учун янги хавфсизлик тизимларини жорий этиш масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

"ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" акциядорлик жамияти ташаббуси билан ўтказилган ушбу анжуманнинг асосий мақсади хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария ва жароҳат ҳолатларини таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, шундай ҳолатлар келиб чиқишига олиб келувчи омилларни аниқлаш, амалдаги қонунчиликни чуқур ўрганиш, хавфли объектларни ҳисобга олиш ва уларни идентификация қилиш жараёнларига илмий ёндашувни жорий этишдан иборатдир.

Конференцияда саноат ва ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, башоратли таҳлил ҳамда роботлашган тизимлар соҳаларидаги илғор технология ва ечимлар атрофлича муҳокама этилди.

Мутасадди вазирлик ва идоралар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассислари хавфларни камайтириш, ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш, инсон омилини минималлаштиришга қаратилган инновацион ёндашувларни тақдим этди. Шунингдек, BIM, VR, нейро-тармоқ технологиялари ва автоматлаштирилган комплексларни жорий этиш истиқболлари ҳам муҳокама марказида бўлди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизматининг қайд этишича, мазкур анжуман илғор тажрибаларни ўртоқлашиш, мутахассислар, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда илмий жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун самарали мулоқот майдонига айланди.

Айни пайтда технологиялар жадал ривожланаётган, хавфсизлик талаблари эса тобора ошиб бораётган бир шароитда, ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаш масаласи мамлакатимиз учун устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис, замонавий хавфсизлик тизимларини кенг жорий этиш, халқаро тажрибалар асосида билим ва кўникмаларни алмашиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда авариялар эҳтимолини камайтириш юзасидан амалий қадамлар ташлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саноат хавфсизлиги бўйича замонавий ёндашувлар – давр талаби