Санкт-Петербургда мигрантларга чеклов, иқлим таҳдиди ва Трампнинг ядровий музокаралари
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Санкт-Петербургда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун бир қатор соҳаларда ишлаш тақиқлангани, БМТнинг иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга бориб Жанубий Осиёда 40 миллиондан ортиқ одам уйини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги прогнози ҳамда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Хитой билан ядровий қуролсизланиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги баёноти ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Tesla компаниясининг учувчи автомобиль тақдимоти, Исроилнинг Ғазо секторига тижорий товарлар киришини тўхтатгани ва Германия аэропортида чемоданга яширилган 90 дан ортиқ илон ҳамда калтакесак аниқлангани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА