Эрон Аргентина ҳарбий кучларини террорчи деб эълон қилди, АҚШ Украинага ҳудудий ён беришни таклиф этди, Россияда мигрантлар учун янги солиқ жорий этилмоқда
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Эроннинг Аргентина ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларини террорчи ташкилотлар деб эълон қилгани, АҚШ музокарачиларининг Украинага ҳудудий чегараларни ўзгартириш таклифини билдиргани ҳамда Ҳиндистонда йўловчи поезднинг бир қисми издан чиққани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Жанубий Кореяда йўловчи автобуси 32 та транспорт воситаси билан тўқнашиб, 48 киши жароҳатлангани, Россияда ишлаётган мигрантлар учун ишламайдиган оила аъзоларига нисбатан янги солиқ жорий этиш режаси ва Перуда шаҳар мэри танга ташлаш орқали аниқлангани ҳақидаги қизиқарли хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА