Қозоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг энг яқин иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Самарқанд вилоятида қўшни давлат тадбиркорлари билан биргаликда, улар сармоясида асосида ҳар йили бир неча лойиҳа амалга оширилмоқда.

Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси маълумотларига кўра, айни пайтда Самарқандда Қозоғистон компаниялари капитали иштирокида 14 та қўшма ҳамда 4 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Жумладан, Қўшработ туманидаги “OSPAN - KAR INVEST” хорижий корхонасида пойабзал ишлаб чиқарилаётган бўлса, Паст Дарғом туманидаги “PET OIL” корхонасида нефть маҳсулотлари тайёрланмоқда. Оқдарё туманида қозоғистонлик ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган “MEGANUT FOOD DRIED FRUITS IMPORT-EXSPORT TRADING LTD” масъулияти чекланган жамияти мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланмоқда.

2019-2020 йилларда вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Қозоғистон Республикасидан 786,6 минг доллар миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида Булунғур туманида “FOZIL MINGCHINOR TOMORQA XIZMATI” масъулияти чекланган жамияти томонидан чорвачиликни ташкил этиш лойиҳаси учун Қозоғистон давлатидан 13,6 минг долларлик инвестиция киритилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқандда Қозоғистон капитали иштирокида 18 та корхона ишлаяпти