Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади.

Жорий йил октябрь ойининг сўнгги кунларидан ноябрь ойининг биринчи ярмига қадар ўтказилиши режалаштирилган мазкур тадбир биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда бўлиб ўтади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 15 мартдаги қарорига кўра, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташкилий қўмита томонидан сессия билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сессия иштирокчиларининг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизматлар кўрсатиш, асосий тадбирлар ва маданий дастурларда қатнашишлари масалалари ЮНЕСКО билан келишган ҳолда ҳал қилинмоқда.

Шу йилнинг 12 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида ЮНЕСКО бош директори Одри Азулени қабул қилиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилган эди. Сессия ва асосий тадбирлар “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ўтказилади.  

Нуфузли делегациялар, тадбир иштирокчиларини жойлаштириш учун “Silk Road Samarkand” мажмуаси ҳамда Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналар шай қилиб қуйилган. Бундан ташқари, Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзда маданий тадбирлар, экскурсиялар ва қабуллар ўтказилиши ҳисобга олиниб, бу шаҳарларда ҳам меҳмонхоналар танланган, делегацияларга транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Сессия доирасида ЮНЕСКОнинг Ёшлар форуми, миллий комиссиялар йиғилиши, илк бор Беруний номидаги Ўзбекистон-ЮНЕСКО мукофотини топшириш маросими, музейларда сунъий интеллектнинг ўрни бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бундан ташқари, Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар, музейлар, маданият масканларида халқаро кўргазмалар, янги экспозициялар намойиши, жаҳон юлдузлари иштирокида концерт дастурлари, умуман, 150 дан ортиқ тадбир режалаштирилган.

43-сессия ва бошқа тадбирларни ёритиш учун Самарқандга келадиган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш ва уларга зарур шарт-шароит яратиш борасида ҳам чоралар кўрилмоқда. “Silk Road Samarkand” мажмуаси ҳудудида матбуот маркази ташкил этилади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига мезбонлик қилади