Жорий йил буюк тарих, бой маънавий меросга эга Самарқанд яна бир бор жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига қаратади. Зеро, мазкур қадимий шаҳарда бўлиб ўтадиган БМТ Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОнинг 43-сессияси нафақат юртимиз, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим халқаро воқелик саналади.

Маълумки, 1945 йил 16 ноябрда тузилган ушбу ташкилотнинг асосий мақсади таълим, фан, маданият, коммуникация, туризм каби муҳим соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали бутун дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашишдир. Тузилма норасмий равишда “БМТнинг ақл лабораторияси” деб аталади.

Жавоҳарлаъл Неру ўз даврида “инсоният виждони” дея таъриф берган ЮНЕСКОга бугунги кунда 200 га яқин мамлакат аъзо. Диёримиз тузилмага 1993 йил 26 октябрда қабул қилинган. Ўтган давр мобайнида ЮНЕСКО билан қатор йўналишларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди. Маданий меросни муҳофаза қилиш, таълим сифатини ошириш, илм-фанни ривожлантириш ва жамиятда инклюзивликни таъминлаш каби соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

ЮНЕСКО томонидан Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабздаги тарихий обидаларимиз Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши Ватанимизнинг бой маданий меросини жаҳонга танитишда муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин. Шунингдек, Наврўз, Шошмақом, Кўпкари, Ош тайёрлаш анъанаси сингари номоддий мерослар ҳам ЮНЕСКО репрезентатив рўйхатидан муносиб ўрин эгаллаган.

Мазкур нуфузли анжуман юртимизда ўтказилиши биз учун фақат ташкилий муваффақият эмас, балки маданият, дипломатия соҳаларидаги изчил ислоҳотларимизни ҳам намоён этади. Мамлакатимиз мазкур нуфузли тадбирга юқори даражада тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайт Самарқандда инфратузилмани яхшилаш, меҳмонхона ва транспорт тизимини янада такомиллаштириш, тарихий ва маданий объектларни таъмирлаш жадал давом эттириляпти.

Самарқанд халқаро аэропортида имкониятлари кенгайтирилди, янги конференция заллари, маданий тадбирлар учун майдонлар тайёрланди. Шу билан бирга сессия иштирокчилари учун миллий урф-одатларимиз, анъанавий ҳунармандлик, гастрономия ва санъат намуналарини намойиш этувчи махсус дастурлар ишлаб чиқилган.

Сессия давомида маҳаллий ва хорижий делегатлар таълим, фан, маданият ва номоддий меросни муҳофаза қилишга доир долзарб масалаларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, давлатимиз томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар – айниқса, маданий мерос объектларини рақамлаштириш, ёшлар таълимини қўллаб-қувватлаш, илм-фан соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш борасидаги таклифлар алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

Умуман, ЮНЕСКОнинг бу галги сессияси, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг глобал маданий ва маънавий мулоқотдаги ўрнини янада мустаҳкамлаб, республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги фаол, очиқ ва ташаббускор давлат сифатидаги мавқеини янада оширади.

А.Алимова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКО 43-сессияси: Самарқанд глобал мулоқот ва маданий ҳамкорлик майдонига айланади