Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ҳисобот берган вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозов шундай таклиф билдирди.

Бошқарма бошлиғининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида вилоятда 315 мингга яқин йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган. Жумладан, тезликни ошириш оқибатида 285 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги маълум бўлди. Бу ҳодисалар оқибатида 88 киши ҳалок бўлган, 219 нафар шахс жароҳатланган. Тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига тезликни ўлчовчи мосламалар ўрнатилган ўнта автомашина имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда.  

– Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўн ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 85 тага, ҳалок бўлганлар сони 6 тага камайди, – деди Ш.Бойхўрозов. – Аммо кейинги йилларда транспорт воситаларининг кўпайиб бораётгани, ҳаракат иштирокчилари сафи кенгаяётгани йўлларда хавфсизликни таъминлашга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Хусусан, вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўллари ва кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш ҳамда транспорт воситаларининг юқори ҳаракатланиш тезлигини камайтириш мақсадида 3.24 “Юқори тезлик чекланган” (60 км/соат) йўл белгиларини ўрнатиш зарурати юзага келмоқда.  

Сессияда депутатлар Самарқанд шаҳридаги М-37а “Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиғида, шунингдек, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида, Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчаларида, Ургут туманидаги 4Р-47 автомобил йўлининг 57-64 километрлари оралиғида, 4Р-50 “Тайлоқ-Ургут” автомобил йўлининг 22-24 километрлари оралиғида, 4К-522 “Ургут – Почвон – Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида, Булунғур туманидаги 4Р-47 “Булунғур –Ургут М39” автомобиль йўлининг 0-5 километрлари оралиғида, Тайлоқ туманидаги А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 километрлари оралиғида транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлигини соатига 60 километр этиб белгилашга қарор қилди.  

Депутатлар тасдиқланган мазкур таклиф Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясига тақдим этилади.  

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд вилоятидаги айрим кўчаларда тезликни чеклаш таклиф этилди