Шу йилнинг 15-16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилиши муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари шаҳар ва унинг атрофида транспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳақида хабарлар тарқатилди.

Бу ҳақида батафсил маълумот бериш, жамоатчиликни қизиқтираётган масалаларга аниқлик киритиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБда фаолияти йўлга қўйилган тезкор штаб томонидан тегишли вазирлик ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби Музифа Султонованинг таъкидлашича, саммит ўтказилиши муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги йўллар тўлиқ ёпилмайди, балки айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракатланиши вақти-вақти билан чекланади. Вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларига эса чекланган вақт давомида айланма йўллардан фойдаланиш  тавсия этилади. Бу жараёнда ЙПХ ходимлари йўналишни кўрсатиб туради. 

Қўшни вилоятларга тегишли транспорт воситаларининг Самарқанд шаҳри ҳудудига кирмасдан ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўналиш бўйича йўналтирувчи постлар ташкил этилди. 

– Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус флайерлар ишлаб чиқилди ва ундаги QR код орқали рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова ёрдамида фуқароларни ўз манзилига адашмасдан ҳаракатланиш имконияти яратилди, – дейди М.Султонова. – Айланма йўлларда йўл ётиқ чизиқлари янгитдан чизилди, йўналтирувчи  пано ва йўл белгилари ўрнатилди.  

Айни пайтда Самарқанд шаҳрининг марказий кўчаларида янги интенсив, нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда, 50 дан зиёд замонавий светофор объектлари қурилди, йўл ётиқ чизиқлари Германия ва Беларусда ишлаб чиқарилган бўёқ ва совуқ пластик ёрдамида чизилмоқда. Кўзи ожиз фуқароларга қулайликлар яратишда, овозли пиёдалар светофорлари ўрнатилмоқда. Янги ўрнатилган светофор  объектларида масофадан бошқариш тизими жорий этилмоқда. 

– 14-17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилади – деди Транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов. – Фақатгина 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99 рақамли автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳридаги қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилади. Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари шаҳарнинг ташқи ҳалқа йўлида вақтинча ташкил этилган 8 та ЙПХ масканларигача ҳаракатланишлари кўзда тутилган. 

Матбуот анжуманида саммит ўтказиладиган кунларда шаҳардаги тиббиёт муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кафе ва ресторанлар, масжидлар фаолияти тўғрисида ҳам маълумот берилди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан соҳа масъуллари томонидан зарур тавсиялар айтилди. 

Ғ.ҲАСАНОВ,  
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд шаҳрида йўллар тўлиқ ёпилмайди, вақти-вақти билан чекланади