Жорий йилнинг 3-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахмат оламидаги йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири саналадиган "Grand Swiss 2025" турнири бўлиб ўтади.

ФИДЕ тизимидаги "Grand Swiss" мусобақасининг жорий йилги баҳсларида 39 та мамлакатдан 172 нафар шахматчи қатнашиш талабномаларини тақдим этган. "Grand Swiss 2025"нинг эркаклар баҳсида 116 нафар шахматчи, аёллар турнирида 56 нафар хотин-қиз дона суради. Мусобақа низомига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирларда энг яхши иккита ўринни эгаллаганлар жаҳон чемпиони унвони учун даъвогарларни аниқлайдиган 2026 йилги номзодлар турнири йўлланмаси соҳиби бўлишади.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икромов раислигида ўтган ташкилий қўмита йиғилишида мазкур нуфузли турнирни юқори савияда ўтказиш юзасидан олиб бораётган ташкилий ишларнинг ҳолати, мусобақаларда иштирок этадиган хорижлик шахматчиларни муносиб кутиб олиш, турнир меҳмонлари учун қулай шароитларни яратиш, мусобақа дастури, техник жиҳатлар, иштирокчиларнинг хавфсизлиги, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, турнир доирасидаги тадбирлар каби бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда онлайн тарзда иштирок этган Халқаро шахмат федерацияси вакиллари, Самарқанд вилоят ҳокимлиги вакиллари турнир билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборот бериб ўтди.

Шахматнинг оммавийлигини таъминлашга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги нуфузини янада оширишга хизмат қиладиган турнирни ўтказиш билан боғлиқ ҳар бир йўналиш бўйича масалалар хусусида тегишли ташкилот мутасаддиларга аниқ вазифалар юкланди. Ечимини кутаётган ишлар, ўзбекистонлик шахматчиларнинг иштироки билан боғлиқ жиҳатлар таҳлил этилди.

Таъкидланганидек, 2026 йилги жаҳон чемпионатига номзодларни аниқлаш турнирига йўлланма тақдим этадиган Самарқанд "Grand Swiss 2025" мусобақаси келгуси йили мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўташи билан аҳамиятлидир.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ташкил этилаётган "Grand Swiss 2025" турнирининг эркаклар мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ФИДЕ рейтинги орқали иштирок этса, ташкилий қўмита тавсиясига кўра, Муҳиддин Мадаминов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов дона суради.

Мусобақанинг аёллар гуруҳида Гулруҳбегим Тоҳиржонова рейтинг орқали, Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Мадинабону Халилова ташкилий қўмита тавсияси орқали кучлилар билан баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд "Grand Swiss 2025" турнирга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди