Самарқанд глобал ташаббуслар маркази сифатида дунё болалари манфаатини бирлаштирмоқда
Жаҳон саммити
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Икки кун давом этадиган ушбу анжуман 100 дан ортиқ давлат вакилларини бир майдонга жамлайди. Жумладан, БМТ, ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкология мактаби ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, қатор давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, шунингдек, олимлар, мутахассислар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этади.
Саммит доирасида болалар саломатлиги, таълими, ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигига инвестицияларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади.
ЎзА