Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саид Оталиқ мадрасасидан фоторепортаж

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Саид Оталиқ мадрасаси XVI-XVII асрларга оид архитектура ёдгорлигидир.

Мадраса ўз даврида илм-фан ва маърифат маскани сифатида машҳур бўлган. У XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Алоуддин Аттор ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири Баҳовуддин Нақшбандийнинг куёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш мақсадида Деновга кўчиб келган ва шу ерда вафот этган. Манбаларга кўра, мадраса у кишининг ўғиллари ва неваралари томонидан 26 йил давомида қурилган.  

[gallery-21322]

Саид Оталиқ мадрасаси меъморий жиҳатдан бетакрорлиги билан ҳам эътиборга сазовор. Унинг гумбазлари, кошинлар билан безатилган пештоқи ва турли нақшлари Шарқ меъморчилигининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

Ёдгорлик Денов туманининг тарихий қисмида жойлашган бўлиб, бугунги кунда у сайёҳлар ва тарих ихлосмандлари учун аҳамиятли жойлардан бири ҳисобланади. Бино маҳаллий ва халқаро сайёҳлар эътиборини тортувчи обида сифатида муҳофаза қилинмоқда.            

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА