Тошкент ёшлар форуми доирасида адлия вазири Русланбек Давлетов ёшларга тизимдаги ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
- Бугунги кунда мамлакатимизда ислоҳотлар кириб бормаган соҳа қолмади, - деди Русланбек Давлетов. - Ислоҳот бу қонун, қонуности ҳужжат, дегани. Электрон тизимга ўтганимиздан кейин бирорта қоғоз ишлатилмаяпти. Бир йилда адлия тизимида 100 тонна қоғоз иқтисод қилиняпти. 34 турдаги маълумотномани аҳолидан талаб қилиш бекор бўлгани орқасидан 46 миллиард сўм тежалди.
Форумда шунингдек, ёшларнинг барча соҳаларда фаол иштирок этиши муҳимлиги таъкидланди.
- Бизга энг етишмаётган нарса – ғоя. Рақамлаштириш осон туюлади, лекин нимани рақамлаштирамиз? Ёшларимиз бизнинг ишимизни енгиллаштирадиган дастурлар, ғоялар тўғрисида ўйлаши керак, - деди Адлия вазири.
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА