19 январда Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, халқаро даражада тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига ойликка қўшимча устама ҳақ тўлаб берилади.
2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланади.
Бунда рус тили бўйича "Test of Russian Foeign Language (ТORLF)" халқаро сертификатининг С1 даражаси, "Тест по русскому языку как иностранному" халқаро сертификатини ТРКИ3 даражаси, "Тест по русскому языку как иностранному" халқаро сертификатининг С1 ҳамда "The Common European Framework of Reference for Languages" методикаси бўйича С1 даражадаги сертификатлар ўзаро мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.
ЎзА