Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилоят бошқармасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Унда хусусий секторни давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига жалб этиш бўйича халқаро эксперт Мариус Бирсан, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда лойиҳа ташаббускорлари иштирок этди.

Ўзаро фикр алмашиш мақсадида ўтказилган учрашувда руминиялик эксперт Мариус Бирсан хусусий секторни давлат хизматларини кўрсатишга жалб қилиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва тажрибаси билан ўртоқлашди.

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев билан ҳам учрашувда давлат хизматларини кўрсатиш, давлат хизматлари маркази томонидан корхона ва ташкилотларининг электрон ахборот алмашиш базаларининг ўзаро электрон алоқаси, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор томонидан маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой халқ республикаси ва Афғонистондан келган инвесторлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.  

Унда юртимизда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Хорижлик ҳамкорлар юртимизда тадбиркорлик муҳитига алоҳида эътибор, хорижлик тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар, шаффоф хизматлар ҳақида ижобий фикрлар билдирди.

Учрашув якунида тиббий ниқоб ва тиббий ҳимоя кийимлари ва материалини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “AMIRI SPUNBOND” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руминиялик эксперт Нурафшонда давлат хизматлари кўрсатиш ишлари билан танишди