Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар давлат хизматлари марказида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида бошқарма бошлиғи И.Абдусатторов ва Латвиянинг “Марта” маркази мутахассислари Илюта Лаце, Дита Лаце, Гундега Тентере, Ирина Мазурикалар билан учрашув ўтказилди.

Дастлаб меҳмонлар марказ фаолияти билан таништирилиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, лойиҳа доирасида мамлакатимиздан 5 та, жумладан, Тошкент вилоятидан Нурафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази тажриба тариқасида танлаб олинган эди. Бунинг учун қарийб 700 миллион сўм (грант) маблағлари ҳисобидан 40 дона ахборот-коммуникация технологиялари ускуналари марказга тақдим қилинди. Ҳозир бу марказ бир вақтнинг ўзида 16 нафар, бир кунда 400-450 нафар фуқарога хизмат кўрсата олади. Бежирим ва бетакрор дизайнда замонавий жиҳозланган залдаги 6 та мониторда 150 дан ортиқ  давлат хизмати турлари юзасидан ҳамда қайси операторга бориш кераклиги ҳақидаги маълумотлар марказга келувчи фуқаролар учун тақдим этиб борилади.

Маълумки, Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари (ХМГ) – халқаро миқёсда мавжуд бўлиб, асосан хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маслаҳатлар бериш, амалий кўмак кўрсатиш мақсадида фаолият юритади. Шулардан бири Латвиядаги “Марта” нодавлат ташкилотдир. У 2009 йилдан бери хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.  

Ўзбекистонда хотин-қизлар маслаҳат гуруҳлари ташкил этилишида айнан “Марта” тажрибаси асос қилиб олинди. Айтиб ўтиш керакки, ушбу мақсадларни амалга ошириш учун БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан меморандум имзолаган. Хусусан, Нурафшон шаҳрида ташкил этилган хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи хотин-қизлар, ёшлар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маслаҳат беради. Уларга зарур давлат хизматларини, керакли ҳужжатларни, уларнинг муддатларини ва ҳоказоларни аниқлашда ёрдам кўрсатади. Ижтимоий масалалар, психология, тадбиркорлик ва бошқа масалалар юзасидан ҳам бепул маслаҳатлар беради. Жорий йилнинг октябрь ойида вилоятнинг туман ва шаҳарларида яшовчи 100 нафарга яқин аёлларга шу каби ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Учрашувда мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш борасида келишиб олинди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латвиялик мутахассислар давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ўрганди