"Rugby 7s Championship": терма жамоамиз икки йўналишда бронза медалли бўлди
Тошкентда регби бўйича Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида ўтказилган “Rugby 7s Championship” мусобақалари муросасиз ва қизиқарли беллашувларга бойлиги билан ажралиб турди.
Эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида кечган муросасиз баҳслар юқори рақобат кўринишини олди.

Икки кунлик ўйинлар натижасида эркаклар ва аёллар ўртасидаги жамоавий мусобақалар сарҳисобига кўра, Шри-Ланка терма жамоаси аъзолари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, эркаклар ўртасида Ҳиндистон, аёллар жамоалари баҳсида Қозоғистон регбичилари кумуш медалга эгалик қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳар икки йўналишда бронза медалларини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа доирасида ташкил этилган йиғилишда Марказий ва Жанубий Осиё регби альянси – CASA уюшмаси ташкил этилгани эълон қилинди.
Т.Рўзиев,
ЎзА