Андижон шаҳрида яшовчи 1996 й.т. “И.С.” “Фарғона” халқаро аэропорти олдида маҳаллий фуқаро билан учрашиб, унга ўзини сайёҳлик фирмаси ходими сифатида таништиради ҳамда уни Россия Федерациясига кетишига ёрдам беришини айтади.

Фирибгар шахс фуқаронинг жўнаб кетишида зарур бўладиган авиачипта, Россия Федерациясининг тиббий муассасаларида даволаниш учун таклифнома ҳамда коронавирус касаллиги аниқланмаганлиги тўғрисида ПЗР-тест маълумотномасини тайёрлаб беришини маълум қилади ва хизмати эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “И.С.” ушбу фуқаро номига қалбаки равишда тайёрланган РФнинг тиббий муассасаларида даволаниш учун таклифнома ва ПЗР-тест маълумотномасини бериб, ундан 1100 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда “И.С.”га нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди