Россия ва Украина яна маҳбусларни алмашди
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан маҳбус алмашинуви доирасида 193 нафар украиналик ҳарбий хизматчи мамлакатга қайтганини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қуролли кучларнинг турли бўлинмаларида ярадор аскарлар бор ва Россия уларнинг баъзиларига қарши жиноий иш қўзғатган.
Ўз навбатида РФ Мудофаа вазирлиги ҳам алмашинувни тасдиқлади ва 193 рус ҳарбий хизматчиси ватанга қайтганини маълум қилди. Қолаверса, АҚШ ва БАА ушбу амалиётни осонлаштириш учун гуманитар воситачилик қилгани ҳам таъкидланди.
6 март куни бўлиб ўтган аввалги алмашинувда ҳар икки томондан рўйхатга 300 нафардан ҳарбий хизматчи киритилган эди.
С.Раҳимов, ЎзА