Россия ва Украина яна маҳбусларни алмашяпти
Истанбул келишувига мувофиқ Россия ва Украина яна маҳбусларни ўзаро алмашмоқда. Ҳарбий ҳаракат шароитида томонлар делегацияларнинг яқинда бўлиб ўтган музокарасида келишилганидек, ҳарбий асирларни алмашишда давом этди. РФ Мудофаа вазирлиги ва Киев ҳукумати кеча яна бир алмашув содир бўлганини эълон қилди.
Бу гал ярадорлар, соғлиғида муаммо бор аскарлар ҳамда 25 ёшдан кичик инсонлар бор, деб ёзган "Euronews".
Масалан, озод қилинган украин ҳарбий хизматчиларнинг кўпчилиги уч йилдан кўп вақтини РФ ҳибсхоналарида ўтказган. Улар асосан 2022 йил Мариуполь мудофааси пайти асирга тушган.
Мусулмон Зиё, ЎзА