Россия БМТ Телекоммуникация агентлиги раҳбариятидаги ўрнини Озарбайжон ва Қозоғистонга бой берди
Россияга БМТ Телекоммуникация агентлигидаги раҳбарлик лавозимлари берилмади. Бу лавозимлар Украина билан уруш туфайли халқаро изоляцияни камайтириш ва рақамли технология устидан назоратни кучайтириш учун фойдаланиш имконини берар эди, деб хабар берган “Reuters”.
Москва Доҳада бўлиб ўтган йиғилишда ташкилотнинг 194 аъзоси ўнлаб лавозимга номзодларни сайлаган сайлов давомида Халқаро телекоммуникация иттифоқида (ХТИ)да икки юқори лавозимни эгаллашдан умидвор эди. Афсуски, руслар 58 овоз олиб, тегишли равишда 111 ва 70 овоз олган Озарбайжон ва Қозоғистонга ютқазди.
Қолаверса, РФ ташкилотнинг бюджети, стратегияси ва бошқарувига таъсир қилувчи 48 аъзодан иборат кенгашда ҳам ўрин эгаллай олмади.
ХТИ сунъий интеллект ва янги технология учун стандартни белгилашга ёрдам беради. Мамлакатлар ХТИдаги лавозимлар учун курашмоқда. Ғалаба СИ стандарти ва глобал радио спектрини тақсимлаш каби муҳим масалаларда кўпроқ таъсир кўрсатиш имкониятини беради.
С.Раҳимов, ЎзА