Муносабат

Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, сифат даражасини ошириш, илм-фаннинг равнақ топиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бунинг натижасида таълим даргоҳлари ўзининг янги қиёфасини шакллантирди, таълим-тарбия беришнинг замонавий усуллари амалиётга жорий қилинди. Умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим ўртасидаги узвийлик мустаҳкамланди.  

Қайд этиш керакки, бугунги кунда жаҳонда фан-техника кундан-кунга тараққий этиши туфайли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамли ва автоматлаштирилган дастурларнинг, “smart” (ақлли) қурилмаларнинг салмоғи ортиб, меҳнат ресурсларига бўлган талаб тобора камайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида шу каби мураккаб дастур ва қурилмаларни самарали ишлата оладиган, уларни такомиллаштириш орқали ишлаб чиқариш унумдорлигини оширадиган юқори малакали муҳандис-технолог кадрларга бўлган талабни оширмоқда.  

Шу боис, жорий йилнинг 20 июн куни Президентимиз  бошчилигида “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида муҳандислик соҳасига алоқадор бўлган тармоқ раҳбарлари, академик ва олимлар, ректор ва етакчи профессор-ўқитувчилар, шунингдек, юқори вакиллик органлари ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда Юртбошимиз томонидан соҳага оид кўплаб салбий ҳолатлар, тизимда йиғилиб қолган муаммо ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди.  

Жумладан, бугунги кунда юртимизда техника йўналишида тайёрланаётган битирувчиларнинг билим ва мутахассисликлари ишлаб чиқарувчилар талабига мос эмаслиги, олий таълим муассасаларида иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда камлиги, муҳандислик йўналишидаги юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар “қоғоз”да қолиб кетаётганлиги, “таннарх муҳандислиги” “қиёслаш муҳандислиги” ва “қайта муҳандислик” каби замонавий ихтисосликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ҳали-ҳануз йўлга қўйилмаганлиги, ёшларнинг муҳандислик-техника соҳаларига қизиқишининг жуда пастлиги, кўп профессор-ўқитувчиларнинг амалиётдан узилиб қолганлиги, илмий ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш жуда пастлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Давлатимиз раҳбари муҳандис-технологлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш, уларнинг замонавий билимларни эгаллаши ва амалий кўникмаларни ошириши учун барча шароитни яратиш, муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрловчи олийгоҳларнинг фаолиятини такомиллаштириш, уларда тайёрланаётган кадрлар рақобатбардошлигини ошириш юзасидан олийгоҳларга, шунинг асносида иш берувчи ташкилот ва корхоналарга бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Мамлакатимиз етакчиси “Иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув билан ҳаводек зарур. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бунга албатта эришамиз” дея мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қиладиган бир қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.

Хусусан, меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқартирилиб, талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлаштириладиган, Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтириладиган бўлди. “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида ҳар бир олийгоҳга йирик саноат корхоналари ҳамкор сифатида бириктирилиб, уларда кафедралар очиш ҳамда дуал таълимни йўлга қўйиш белгиланди.  Шу ўринда таъкидлаш лозимки, илгари талабаларимиз ўқув йили давомида назарий билимларни олиб, ўқув йили охирида икки ёки уч ҳафталик амалиёт ўтар эди. Олинган назарий билимларни йил бўйи ишлаб чиқариш корхоналарида мустаҳкамлаб бориш амалиёти мавжуд эмасди. Бу эса, технологиялар кундан кунга ривожланиб, мутахассисларга қўйилган талаблар ортиб бораётган бир вақтда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашга, бўлажак муҳандисларнинг амалий билим-кўникмаларини оширишга, назарий-амалий билимлар ўртасидаги бўшлиқни тўлдиришга тўсқинлик қилаётганди.

Таклиф этилган дуал таълим ва “Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири эса бу муаммоларни ҳал этишнинг ўзига хос амалий ечими бўлиб хизмат қилади.  

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимиз билан бўлиб ўтган мулоқот, унда илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар олий таълим тизимида муҳандис-технологлар тайёрлаш соҳасида янги даврни бошлаб берди. Бу тарихий учрашув соҳа вакиллари зиммасига катта масъулият ва вазифалар юклайди. Мамлакатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни тўғри англаб, давр талабига мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, бу борада жаҳон тажрибасини ўрганиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг моддий-техник салоҳиятидан унумли фойдаланиш, янги технологиялар асосида профессор-ўқитувчи ва талабаларимизнинг амалий билим-кўникмаларини ошириш иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган замонавий муҳандис-технологлар тайёрлашга ёрдам беради.

Одилжон Маматкаримов,

Наманган муҳандислик-технология институти ректори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобатбардош муҳандислар барқарор иқтисодиётни таъминлайди