Ўзбекистон Республикаси Президенти “Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ, IT-парк худудида рақамли технологиялар соҳасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитларга эга бўлган махсус ҳудуд сифатида Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center - "ENTERPRISE UZBEKISTAN") ташкил этилади.

2024 йил 1 июндан бошлаб 5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.

Марказ ҳудудида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:

рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони"ни жорий этиш;

божхона ва солиққа тортиш;

меҳнат муносабатлари;

молия ва банк фаолияти;

шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;

давлат хизматлари кўрсатиш;

интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;

тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.

Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Рақамли технологиялар вазирлигига Марказ ҳудудида хорижий IT компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш мақсадида қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:

рақамли технологиялар соҳасида тадбиркорлик ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун илғор халқаро тажрибаларга асосланган қулай шароитлар яратиш орқали мамлакатда рақамли иқтисодиётга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари, шунингдек, бошқа корхоналар ва ташкилотлар учун консалтинг, ҳуқуқий, молиявий ва бошқа хизматларни ривожлантириш;

корхона ва ташкилотларнинг рақамли технологиялари ҳамда хизматлари экспортини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташқи бозорлардаги фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш;

Марказ ҳудудида замонавий инфратузилмани ривожлантириш.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилади