Рақамли темир йўл: хизматлар ва логистикада янги имкониятлар
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда ташкил этилган медиатур давомида журналистларга компанияда амалга оширилаётган рақамли трансформация жараёнлари ва уларнинг амалий натижалари намойиш этилди.
Тақдимотда қайд этилганидек, сўнгги йилларда компанияда юк ва йўловчи ташиш жараёнларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда давлат идоралари билан ахборот алмашинувини автоматлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, E-nakl ахборот тизими, QR-кодли электрон чипталар, BI платформаси, “Ақлли темир йўл тарозиси” ва Wagon Vision каби рақамли ечимлар орқали хизматлар сифатини ошириш, логистика жараёнларини тезлаштириш ва бошқарув самарадорлигини юксалтиришга эришилмоқда.
Медиатур иштирокчилари ушбу тизимларнинг ишлаш жараёни билан яқиндан танишиб, рақамли ечимлар темир йўл соҳасида хавфсизликни таъминлаш, ҳужжат айланишини қисқартириш ҳамда тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратаётганини таъкидладилар.
https://youtu.be/yXffKm88nCk?si=lfseEKYWCwOv9dfi
Нозимбек Мардонов, ЎзА