Юртимизда аёлларга бўлган эътибор, уларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш катта аҳамият касб этади. Уларни бугунги кун талаби асосида касбларга ўқитиш, ўргатиш муҳим масала.

Шу мақсадда Президент таълим муассасалари агентлиги ва “Digital Generation Uzbekistan” ННМ томонидан «Рақамли авлод қизлари-2022» тадбири ташкил этилди. 

Мазкур тадбир  жорий йилнинг 28 февралдан 4 мартгача ўтказилиши режалаштирилган.  Тадбир давомида  иштирокчилар мобил дастурлаш,  рақамли дизайн (Fashion), SMM&PR,  Брандинг ҳамда бизнес аналитика бўйича тажрибали менторлардан маҳорат дарслари олишади.

«Рақамли авлод қизлари-2022» тадбиридан кўзланган асосий мақсад аёл-қизларнинг ахборот технологиялар соҳасидаги ролини ошириш, уларнинг замонавий касбларга йўналтириш ҳамда ғоя ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Тадбир агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўтмоқда. Машғулотлар оффлайн ва онлайн ўтказилиб, унда эшитиш қобилияти заиф болалар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган 60 нафар иштирокчи қизлар қатнашмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида агентлик раҳбари Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, йиғилганларга омад тилади: 
– Бу йил «Рақамли авлод қизлари» тадбири иккинчи марта ташкил этилмоқда. Умид қиламанки, машғулотлар давомида иштирокчилар эгаллаган билимлар келгуси фаолиятида ҳам ўз самарасини беради, деди у.

«Рақамли авлод қизлари-2022» тадбирида иштирок этиш учун 1500 дан ортиқ ариза келиб тушган. Машғулотлар мусобақалар тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчи қизлар ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишади ҳамда тақдимот қилишади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида, «Рақамли авлод қизлари» лойиҳасида 2021 йил 50 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашишган, машғулотлар давомида 17 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, 5 нафари ғолиб деб топилган.

Шулардан учтаси инклюзив таълимда жорий этилиши учун тавсия этилган. Улар "MyHaering", "SОS-button", даун синдроми бор одамлар учун мосланган ўйин тарзидаги лойиҳалардир.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Рақамли авлод қизлари-2022» – аёл-қизларни замонавий касбларга йўналтиради